Тошкент тиббиёт академияси “Талабалар илмий жамияти” илмий-амалий анжумани “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” секциясида танлов бўлиб ўтди

Ўтказилиш жойи: ТТА 2-Ўқув биноси 1-қават, 8-маърузалар зали, Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси.

Раис: Миршаева Д., 201 гуруҳ ОМҲ факултети
Котиб: Жамолов И., 303 гуруҳ тиббий педагогика факултети

Президиум: профессор Рустамова Х.Е., доцент Махсумов М.Д., доцент Каримбаев Ш.Д., доцент Умаров Б.А., доцент Рахмонов Т.О.
Тошкент тиббиёт академияси “Талабалар илмий жамияти” илмий-амалий анжумани “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” секцияси йиғилишини дастлаб Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси мудири, профессор Х.Е.Рустами кириш сўзи билан очдилар. Жумладан, улар йиғилганларни ушбу кун билан табриклаб, муваффақиятлар тиладилар ва илмий изланиш ишларининг бўлғучи шифокорлар фаолиятида тутган беқиёс ўрни тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Сўнгра мажлис раиси Д.Миршаева йиғилиш қатнашчиларини анжуман иштирокчилари билан таништириб ўтди. Навбат талабаларнинг маърузаларига берилди.
1. Изучение состояния здоровья женщин в климактерическом периоде
Миршаева Д. – 201 гуруҳ ОМҲ факултети.
Илмийраҳбар: профессор Рустамова Х.Е.

2. Талабалардакомпютернингсаломатликкатаъсириниўрганиш
Умарова Н., Каримова А. – 404 гуруҳ тиббий-профилактика факултети.
Илмийраҳбар: доцент Рахмонов Т.О.

3. Талабаларсаломатлигинидаволаш-профилактика муассасаларигабўлганмурожаатлариасосидаўрганиш
Жамолов И., Рўзибоев У. – 303 гуруҳ тиббий-педагогика факултети
Илмийраҳбар: доцент Умаров Б.А.

4. Исторические аспекты возникновения основ здорового образа жизни
Самижонова С. – 116 гуруҳ даволаш факултети.
Илмийраҳбар: доцент Махсумов М.Д.

5. Анализ статистики рака шейки матки
Муҳаммадиева С. – 201 гуруҳ ОМҲ факултети
Илмийраҳбар:катаўқитувчиМуяссарова М.М.

6. Буйраккасалликларибиланхасталанганфертилёшидагиаёллардахавфомиллари
Абдубоқиева Х. – 303 гуруҳ ОМҲ факултети.
Илмийраҳбар: ассистент Юлдашева Ф.У.

7. Талабаларорасида аллергик касалликларнингтарқалишчастотасивахавфомиллариниўрганиш
Гафурова М., Эркабоева Ш. – 202 гуруҳ ОМҲ факултети
Илмийраҳбар:каттаўқитувчиАбдурашитова Ш.А.

8. Формирование отношения медицинского персонала и населения к ВИЧ-инфицированным пациентам
Хажиева У. – 301 гуруҳтиббий-педагогика факултети, Азимова О. – 303 гуруҳ  ОМҲ факултети.
Илмийраҳбар: ассистент Мирхамидова С.М.

Шунингдек, ушбу анжуманда даволаш факултетининг 309 гуруҳ талабаси Г.Бойжигитова ўзининг “Болаларда учрайдиган диатез белгиларининг статистик  тадқиқотлари” мавзуидаги маърузаси билан ҳам чиқиб, ўзининг илмий изланишлари натижасини тақдим этди. Талабаларнинг маърузаларидан сўнг, профессор Х.Е.Рустамова ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар, шунингдек, сўзга доцент Т.О.Рахманов ҳам чиқиб ўзининг фикрларини айтиб ўтдилар. Талабалар томонидан ўтказилган илмий изланиш натижаларини баҳолашда ушбу ишларнинг мазмуни, долзарблиги, натижаларнинг ҳаққонийлиги, талабаларнинг нотиқлик маданияти каби ҳислатларга алоҳида эътибор берилди. Мажлис сўнгида президиум аъзолари томонидан анжуман иштирокчиларига қўйилган баллари асосида муҳокама қилинди.

Қарор қилинди:

1 ўрин – Миршаева Д. – 201 гуруҳ ОМҲ факултети;

2 ўрин –  Муҳаммадиева С. – 201 гуруҳ ОМҲ факултети;

3 ўрин – Хажиева У. – 301 гуруҳ тиббий-педагогика факултети, Азимова О. – 303 гуруҳ  ОМҲ факултети.

Сўнгра профессор Х.Е.Рустамова кафедра ходимлари номидан барча иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар ва келгуси ишларида омад тилаб қолдилар.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.