Тошкент Тиббиёт академияси Олий Маълумотли Ҳамшира факультети
“Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш” кафедрасининг йиллик иш режасига биноан профессор-ўқитувчилар томонидан очиқ дарслар ўтказиш ва ташкил этиш йўлга қўйилган.
“Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси катта ўқитувчиси Абдурашитова Шарофат ОМҲ факультети 2 босқич талабалари учун “Ҳамширалик ишида бошқарув” фанидан очиқ дарс ташкил этди.
Очиқ дарс давомида ўқитувчи томонидан Олий маълумотли ҳамшира бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида ўз фаолиятларини олиб бориши ўз фаолияти давомида ходимлар билан ишлаш, бошқарув фаолияти соҳаси буғинларининг вазифасини ва иш турларини режалаштириш каби масалаларига тўхталиб ўтилди.
Очиқ дарсга ОМҲ факультети декани т.ф.д Умид Эралиев, декан муовини Алимова Сабоҳат, кафедра мудири,т.ф.д.Худойкулова Гулнора ва кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Очиқ дарс юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.