Масофавий таълим – ўқув жараёнининг мақсади, мазмуни, услублари, ўқитиш воситалари ва интернет технологиялари ёрдамида тингловчи ҳамда ўқитувчиларнинг масофадан туриб, интерфаол мулоқот қилиш жараёни ҳисобланади. Бугунги ахборот асри ва пандемия даврида Олий таълим муассасаларида масофавий таълим тизимини шакллантириш муҳимдир.Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра республикамиздаги мавжуд
ОТМлар масофавий ўқитиш технологияларини яратиш ва ишга тушириш юзасидан ишларни бошлаган. Тошкент тиббиёт академиясида 2021 йил 19-20 февраль кунлари ZOOM платформасида ташкил этилган да Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси ходимлари ҳам фаол қатнашдилар.
ОЛИЙ ХАМШИРАЛИК ИШИ СЕКЦИЯСИ
Спикер: Мияссарова М.М. катта ўқитувчи «Модул тизимининг ўзига хос томонлари»
ТИББИЙ – ПРОФИЛАКТИКА СЕКЦИЯСИ
Спикер: Мирхамидова С.М. ассистент «Дилемма онлайн-ўқитиш: масофавий ўқитиш самарадорлиги бўйича ТМA талабалари ўртасида сўровнома»