Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасида 1 декабрь Умумжахон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар бўлди. 27.11.2017 йилдаги тадбирда кафедра мудири, профессор Х.Е.Рустамова, доцент Т.О.Рахмонов, катта ўқитувчи Ш.А.Абдурашитова, ассистентлар Ў.А.Туймачев, А.И.Икромов ва тиббий педагогика факультети 304-гурух талабалари, даволаш факультети 306-А,Б гурухлари талабалари қатнашдилар.
Тадбирни кафедра ассистенти Ў.А.Туймачев 1 декабрь ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан ўтказди. Тадбирда ОИТС глобал муаммо эканлиги, унинг бугунги тенденцияси, юқиш йўллари ва профилактик чора тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек Ўзбекистонда ОИВ/ОИТС бўйича вазият таҳлил қилинди. Тадбир талабаларнинг қизғин мунозаралари ва саволларга бой бўлди. Бундан кейин ОИВ/ОИТСнинг тарқалишини камайтириш мақсадида талабалар аҳоли ўртасида санитар оқартув ишларини олиб боришга ва жамиятнинг бошқа секторларини ҳам бу ишга фаол жалб этишга келишиб олдилар.