Ustozlarni yo’qlab

Жамоатсаломатлиги, соғлиқни сақлашниташкилэтишва бошқариш кафедраси ходимларининг баҳорий қувонч улашиш мақсадида         1.03.2018 йил.

“Улуғ инсон- менинг устозим” мақсадида   қилинган ташрифи

Али ибн Абу Толибнинг шундай сўзлари бор: “Ўқишни билсангиз, ҳар бир инсон бир китобдир”. Мана шу китобнинг қалбига йўл топиб, уларни ҳолидан хабар олиш албатта инсоний фазилатлардан ҳисобланади.Устозларнинг холидан хабар олиш,уларни улуғлаб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

Ҳар бир даврнинг буюк ва исътедодли шахслари бўлади, ўзининг меҳнати  билан давлатимизга ва халқимизга хизмат қилади. Ана шундай инсонлардан бири Абдулла Мухаррамович Убайдуллаевдир.

А.М.Убайдуллаев – академик,тиббиёт фанлари доктори, профессор, исътедодли педагог,ташкилотчи ва жамоат арбоби.А.М.Убайдуллаев пулмонология илмий мактабини яратди ва Марказий Осиёда энг самарали бўлган Ўзбекистоннинг пульмонология хизмати ташкилотининг келиб чиқишига асос солди. Ҳаётнинг ҳар бир жавҳасидан, ҳар бир ҳодисасидан ўзига тегишли хулоса чиқарган ҳолда касбий фаолияти йўлида, бутун ҳаёти давомида ўқиши, янгиликларни ўрганиши ва яратиши, ўз тажрибасини бойитиши,шахс сифатида ўзини юксалтириш,А.М.Убайдуллаевнингасосий хислатларидан биридир.

Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси мудири, проф Рустамова Х.Е., ва кафедра ходимлари томонидан  баҳор айёми кунларида баҳорий  қувонч ва меҳр улашиш мақсадида устоз А.М.Убайдуллаев билан учрашдилар.Устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш биз каби шогирдларининг бурчидир.

Зеро, кексалари эъзозланган юрт, обод булур, эл шод экан, мамлакатимиз обод булур… 

 

 

 

Маънавият ва маърифат ишлари

                              бўйича маъсул:                   к/ўқ Абдурашитова Ш.А.

 

Жамоатсаломатлиги, соғлиқни сақлашниташкилэтишва бошқариш кафедраси ходимларининг “Кексаларни ва меҳнат фахрийларини” қўллаб қувватлаш мақсадида   қилинган ташрифи    3.03.2018 йил.

 

Баҳор турли байрамларни ўзига жамловчи фаслдир. Бу фаслда саховат эшиклари очилади. Хотин-қизлар байрами ва Наврўзайёми  кунларида ҳар жойда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ҳукм суради, хайру саховат эшиклари очилади, кекса ва дардман кишиларга иззат-эҳтиром кўрсатилади. Ҳовли ва кўчалар обод қилиниб, умумхалқ ҳашарлари уюштирилади. Бу кунларда ҳар бир киши гўзал инсоний фазилатларни намоён этиб, бир-бирларига қувонч ва меҳр улашади.Мунис онахонлару, опа-сингилларимизни бетакрор байрами билан табриклашади.

Тарихий манбаларда келтиришларича, айни айём кунларида Ҳазрат Али тонг маҳали эшик таққилашидан уйғониб кетибдилар. Қарасаки чиройли кийинган бир киши,қўлидагиидишда совға-саломлар,ноз-неъматлар билан турибдилар. “Бу сизга туҳфа” дебди у. Ҳазрат Али ҳеч нарса демай ортларига қайтибди, уй ичини обдан кўздан кечиргач, ҳалиги одам қаршисига чиқибди:

Уйимизда ҳали уч кунлик озиғимиз бор экан, ҳамма соғу-саломат дебдилар. Демак сиздан нозу-неъматларингизни олишимиз тўғри эмас. Буларни бирор  кекса ёки бемор одамга берингиз дебдилар.

Бундан хулоса шуки, баҳорий-наврузий урф одатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Кексалари эъзозланган юрт, обод булур, эл шод экан, мамлакатимиз обод булур…

Шу муносабат билан давлатимизда кўплаб ижтимоий-сиёсий тадбирлар олиб бориляпти ва олиб борилмоқда.  3.03.2018 куни кафедрамизда олдин ишлаб кетган эски авлод вакилларидан устоз Юсупова Раида Исхаковнанинг хонадонига  каф.муд.проф.Рустамова Х.Е. ва кафедра ходимлари ташриф қилдилар.

Ташриф давомида  кафедра ходимлари  устоз Юсупова Р.И нинг  Ўзбекистонда тиббиёт соҳасининг пайдо бўлиш босқичларида, тиббиёт олийгоҳларининг яратилиши, у ерда ишлаган буюк олимлар, шифокорлар, уларнинг илмий изланишлари натижалари,Ўзбекистон тиббиётининг дунё миқёсида эгаллаган ўрни, муваффақиятлари  ҳақида, бундан ташқари ўзларининг ҳаёт йўли, касбининг орқасидан эришган ютуқлари, фаолияти, амалга оширган ишлари, орттирган тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ташрифимиз давомида Юсупова Раида Исхаковнани кафедра ходимлари баҳор байрами яъни 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан чин юракдан қутлашди. Юсупова Р.И., кафедрамизда ишлаётган ёш ходимларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини бердилар, жумладан ҳалол меҳнат қилиш, илмий ишларни  бошлаш, бошлаган ишни охирига етказиш, педагоглик ва шифокорлик касбини ардоқлаш кераклиги ҳақида гапириб ўтдилар. Шу фурсатдан фойдаланиб, кафедрамиз мудири, профессор Рустамова Х.Е. устозимиз Юсупова Р.И.,ни  ТТА томонидан байрам муносабати билан ташкил қилинган тадбирга таклиф этдилар. Тадбир Ўз.М.А.Драма театрида бўлиб ўтди. Тадбирдан сўнг Юсупова Р.И., ва кафедрамиз ходимлари, талабалар эсталик учун суъратга тушишди.Устозларни улуғлаш, кексайганда ҳам уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш биз каби шогирдларининг бурчидир.

Ҳозирда устоз Юсупова Р.И. нафақадалар. Кексалик гаштини суриб келмоқдалар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.