Маънавий ишлар

Кафедрада маънавият ва маърифат ишларига маъсул доцент Умаров Ботир Ахмадалиевич.

Кафедрамизда 2019-2020 ўқув йили учун кафедранинг ҳамда профессор ўқитувчиларнинг, гурух мураббийларининг иш режаси тузилди ва тасдиқланди.

Кафедрамизда маънавият ва маърифат хонаси мавжуд. Кафедранинг маънавият хонаси, кириш жойлари, йўлаклари, баннерлар  билан жиҳозланган. Кафедра жамоаси ва алохида тарзда ўқитувчи томонидан режага асосланиб бир қатор ишлар олиб борилади. Бажарилган маънавий маърифий ишларни қайд этиб бориш ва назорат қилиш учун махсус  дафтар юритилади. Маънавият ва ахборот соатларини ўтилишини самарали ўтказилиши учун йил давомида ҳар хафтада бир марта биттадан масъул киши белгиланган ва рўйхатлари тузилган. Талабалар турар жойларида кафедра мудири бошчилигида, ходимлар ва   талабаларга мураббийлик ишлари олиб борувчилар билан  ТТЖда суҳбатлар  ва учрашувлар олиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати  тўғрисида”ги  Қонунини талаба-ёшлар ва профессор ўқитувчилар орасида кенг тарғиб этиш ва бажарилган ишлар  кафедра ва академиянинг расмий сайтларида ёритилади.Буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кунини 577 йиллиги муносабати билан  Навоийшунос олимлар билан учрашув ташкил этиш  ва тадбирлар ўтказиш. Шоир,  давлат арбоби З.М. Бобур таваллуд топган кунининг 535 йиллиги муносабати билан  давра суҳбатлари олиб борилади. Баркамол авлодни жисмонан  ва маънан соғлом этиб тарбиялашга қаратилган соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, касалликлар профилактикаси, оила муносабатлари каби мавзуларда тадбирлар ўтказилади. Заминимизда туғилиб, камол топган мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ва уларнинг бой маънавий меросни ёшларга етказиш мақсадида “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” мавзусида Имом ал-Бухорий, Имом Термизий, Абул-Муин Насафийнинг, Абу Мансур Мотуридий ва бошқа алломалар ҳаёти ва ижоди тўғрисида кафедрада давра сухбатлари ташкил этилади. Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида  юртимиздаги тарихий обидалар, буюк аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳларга ташрифлар уюштирилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.