Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси, Литва давлати Жамоат саломатлиги клиникаси профессори ва ТТА талабалари билан учрашуви БАЁННОМАСИ

Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун Литванинг Жамоат саломатлиги клиникаси директори муовини, Вильнюс Университети профессори Аушра Бержанските билан масофавий учрашув бўлиб ўтди.

Литванинг Жамоат саломатлиги клиникаси директори муовини, Вильнюс Университети профессори Аушра Бержанските томонидан тайёрланган мавзу бўйича маъруза “ Ахоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича тадқиқотлар.  Сифатли тадқиқотларга кириш”  қизиқарли равишда ўқиб эшитирилди.

Ушбу тадбирда ТТА жамоат саломатлик, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси ходимлари, Вильнюс Университети ректорининг маслаҳатчиси ва Литванинг Жамоат саломатлик клиникаси директори, даволаш факультети ўқувчилари ва Олий маълумотли хамшира факултети талабалари  иштирок этдилар. Ҳамда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоб олишди.  Шу билан бирга Жамоат саломатлиги,соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири томонидан чет эллик хамкоримиз билан қизиқарли сухбат олиб борилди ва фикир алишилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.