Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси, Қозон давлат тиббиёт университети биринчи проректорининг қўшма таълим дастури талабалари билан учрашуви БАЁННОМАСИ

Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ва Қозон давлат тиббиёт университети (ҚДТУ) амалга оширилаётган «Даволаш иши» йўналиши, Олий маълумотли хамшира йўналиши, қўшма таълим дастури талабалари жорий йилнинг 24-март куни ҚДТУнинг вакили билан учрашдилар.

Бу сафар талабалар ҚДТУ биринчи проректори, профессор Мухарямова Лайсан Музиповна билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлдилар.        Тадбир доирасида ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқтувчилари иштирокида, профессор Мухарямова Л.М. томонидан «XXIда тиббий таълим: муаммолари ва истиқболи» мавзусида масофавий маъруза ўқилди.

Бундай учрашувларни ташкил этиш ва ўтказиш биринчи навбатда талабаларнинг асосий ўқув жараёнидан ажратмаган ҳолда янги билимларни олишга бўлган қизиқишни уйғотишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

ТТА томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик ва ҚДТУ билан қўшма таълим дастури замонавий тиббий таълимни жаҳон ютуқларига мувофиқ, юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.

Шунингдек, ҚДТУ профессор-ўқитувчилари қўшма таълим дастури талабаларига доимий равишда шу каби учрашувлар орқали  барча таълим йўналишлар бўйича  кўникмаларни ҳосил қилишда яқиндан ёрдам берадилар.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.