Фарзанди мактабгача таълим ташкилотига бораётган буджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади
Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, буджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати👇