Назарова Нигора Боходировна тиббиёт фанлари номзоди.
2000 йилда Тошкент тиббиёт институтига ўқишга кирган ва 2006 йили муваффакиятли тамомлайди.
2006-2008 йиллари Тошкент тиббиёт академияси “Овкатланиш гигиенаси” кафедрасига магистратурага кириб, имтиёзли диплом билан муваффакиятли битирган.
2012-йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институтининг “Жамоат саломатлиги ва соглиқни сақлашни бошқариш” кафедрасига ассистент лавозимига ишга қабул қилинади .
Муаллифнинг бевосита иштирокида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, 50 дан ортиқ илмий мақолалари, тезислар ва услубий қўлланмалар ҳамда патент нашр этилган, бир қанча сертификатлар қўлга киритган.
2018 йил Хитой Халқ Республикаси, Чангша провинциясида “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш ва бошқариш” йўналиши бўйича малакасини ошириб стажировкани ўтаган.
2019-йилда Назарова Н.Б. “Ионлаштирувчи нурланиш генераторлари билан ишлайдиган персонални радиациядан ҳимоялашни оптималлаштириш” мавзусида илмий иш олиб бориш учун таянч докторантурага ўқишга киради.
2021 йилда “Ионлаштирувчи нурланиш генераторлари билан ишлайдиган персонални радиациядан ҳимоялашни оптималлаштириш” мавзусида “Гигиена” – 14.00.07 мутахассислиги йўналишида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
2022 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг «Жамоат саломатлиги ва менежмент » кафедрасида иш фалиятини олиб бормокда.
