Илмий ишлар

Кафедранинг илмий фаолияти

Илмий фаолият

Илмий муаммо: “Аҳолининг саломатлигини сақлаш, яшаш муҳитини яхшилаш, хавф омилларини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси аҳолисига тиббий-профилактика ёрдамини такомиллаштириш”

Давлатдан ўтиш рақами:011800233

Йўналиш мавзуси:“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси саломатлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни илмий асослаш ва тиббий-профилактика ёрдамини такомиллаштириш”.

Кафедранинг штат бирлиги 9.25 бўлиб, жисмоний банд ходимлар 12 тани ташкил этади, улардан 3 таси илмий даража ва унвонга эга, улар:

  • Худайкулова Г.К., тиббий фанлари доктори, кафедра мудири;
  • Каримбаев Ш.Д., тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
  • Махсумов М.Д., тиббиёт фанлари номзоди, доцент;

Кафедранинг илмий даражаси 25,0 % га тенг.

Шунингдек, кафедрада ёш педагогик кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Улар ўзларига бириктирилган мавзулар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Ходимнинг Ф.И.Ш Лавозими Илмий мавзунинг номи Илмий йўналиши Бажарилиш муддати
1 Мирхамидова С.М. Ассистент “Пути повышения эффективности деятельности сестринского персонала в профилактике ВИЧ-инфекции” Ҳамширалик ишини ташкил этиш 2018-2022 йй.
2 Салимова М.Р. Ассистент “Комплексное социально-гигиеническое исследование исследование здоровья медицинских сестер первичного звена здравоохранения” Ҳамширалик ишини ташкил этиш 2018-2022 йй.
4 Илясова М.М. Ассистент “Роль медицинской сестры ПМСП в профилактике заболеваний органов пищеварения” Ҳамширалик ишини ташкил этиш 2018-2022 йй.

 

 

2019 йилда кафедра изланувчиси Жалилова С.А. “Научное обоснование оптимизации роли медицинской сестры в раннем выявлении и профилактике заболеваний шейки матки” мавзусида олиб борган илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди (илмий раҳбар проф.Рустамова Х.Е.).

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2018-2019 йиллар давомида 31 та илмий ишлар чоп этилиб, улардан республика миқёсида мақолалар ва тезислар 14 та, хорижий нашрларда 17 та, шу жумладан, 1 та мақола «Scopus» базаларга киритилган журналида чоп этилди.

Кафедрада шунингдек, иқтидорли талабалар билан иш олиб боришга алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Кафедрада “Ёш соғлиқни сақлаш ташкилотчиси”, “Ёш валеолог” тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Талабалар ўз илмий раҳбарлари назорати остида ўқув йили давомида илмий-тадқиқот ишларини олиб борадилар, ушбу илмий ишларнинг натижалари ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган ТИЖ анжуманида ўз маърузалари билан намоён этадилар. Бу ўқув йилида ҳам март ойида ТИЖ кафедралар босқичи бўлиб ўтди. Бизнинг кафедрамизда ТИЖ анжуманида жаъми 9 та талаба ўз маърузалари билан чиқдилар. Анжуман сўнгида кафедра ходимлари томонидан тузилган Ҳайъат томонидан талабаларнинг чиқишлари бир нечта мезонлар бўйича баҳоланди ва совринли ўринларни олган талабалар эълон қилинди.