Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири, профессор Х.Е.Рустамова Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-курс, 609-610 гурух педиатрия факультети, 303-304 гурух ОМХ факультети талабаларига “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида харакатлар стратегияси” мавзусида онлайн маъруза ўқиди. Х.Е.Рустамова ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида харакатлар стратегиясининг ўрни, соғлиқни сақлашнинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислохот дастурлари ва уларнинг натижалари хақида, харакатлар стратегиясининг хозирги кунда долзарблиги тўғрисида гапирди.