Маърузачи: Сон Ирина Михайловна – Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва ахборотлаштириш бўйича Марказий илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари (Россия)
14.00 соат «Бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатишнинг илмий ва ташкилий моделлари» мавзусидаги маъруза
Иштирокчилар: ТТA Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқитувчилари, ТМA талабалари, Малака ошириш тармоқ маркази талабалари.
Вебинар доирасида ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқтувчилари иштирокида, профессор Сон Ирина Михайловна томонидан «Бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатишнинг илмий ва ташкилий моделлари» мавзусида масофавий маъруза ўқилди. Бундай учрашувларни ташкил этиш ва ўтказиш биринчи навбатда талабаларнинг асосий ўқув жараёнидан ажратмаган ҳолда янги билимларни олишга бўлган қизиқишни уйғотишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. ТТА томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик замонавий тиббий таълимни жаҳон ютуқларига мувофиқ, юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.