Маърузачи: Иванов Aнтон Юревич – Қозон давлат тиббиёт университети биомедэтика, тиббиёт ҳуқуқи ва тиббиёт тарихи кафедраси доценти.
Фан: Тиббиёт тарихи
20 март соат 14:20.
Мавзу: «Хозирги замон Ғарбий Европа тиббиёти»
Иштирокчилар:
Иштирокчилар: ТТA Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқитувчилари, ТМA талабалари.
Вебинар доирасида ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқтувчилари иштирокида, профессор Иванов Aнтон Юревич томонидан «Хозирги замон Ғарбий Европа тиббиёти» мавзусида масофавий маъруза ўқилди. Бундай учрашувларни ташкил этиш ва ўтказиш биринчи навбатда талабаларнинг асосий ўқув жараёнидан ажратмаган ҳолда янги билимларни олишга бўлган қизиқишни уйғотишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. ТТА томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик замонавий тиббий таълимни жаҳон ютуқларига мувофиқ, юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.