🇺🇿Жонимизга жон қадар яқин, кўксимизда уриб турган юрак тафти янглиғ иссиқ, она сингари бебаҳо, ватан каби бетакрор Ўзбек тилимиз ватанимизда яшаётган барча фуқароларимиз учун азиз ва қадрлидир.
Шунинг учун ҳам мамлакатимизда катта шодиёна ва кўтаринки руҳда нишонланиб келинаётган миллий байрамларимиз орасида 21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг аҳамияти ўзгача.
Кўп миллатли ёшлар таҳсил олаётган Тошкент тиббиёт академиясининг илмий-педогогик жамоаси томонидан ташкил этилган маънавият соатлари ва кичик байрам тадбирлари тимсолида кейинги йилларда мамлакатимизда янгича руҳда кенг нишонланаётган миллий байрамимизнинг файзи ва шукуҳи борлиги яна бир бор эътироф этилди.
Миллатимиз юзи, ватанимиз ғурури, фарзандларимиз келажагининг тимсоли бўлган Она тилимизни кўз қарочиғимиз сингари асраб авайлаш нафақат шараф балки инсонийлик бурчимиз ҳамдир. Байрамингиз муборак бўлсин.