«Малака тоифасини беришда, инсон омили аралашмайдиган, шаффоф, 3 босқичли янги тизим жорий этилади.
Таълим йўналишидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилади.
Жумладан:
📌Методик қўлланмалар, монографиялар, услубий қўлланмалар, илмий ишларга хулосалар беришни вазирлик томонидан тасдиқлаш тизими бекор қилиниб, барча ваколатлар эндиликда ОТМлар ва ихтисослаштирилган марказлар томонидан амалга оширилади.
📌Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлари Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади.
📌Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.
📌Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтамиз…»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.