
Bo'lim: Маънавий ишлар
Кафедрада маънавият ва маърифат ишларига маъсул доцент Умаров Ботир Ахмадалиевич
Кафедрамизда 2019-2020 ўқув йили учун кафедранинг ҳамда профессор ўқитувчиларнинг, гурух мураббийларининг иш режаси тузилди ва тасдиқланди.
Кафедрамизда маънавият ва маърифат хонаси мавжуд. Кафедранинг маънавият хонаси, кириш жойлари, йўлаклари, баннерлар билан жиҳозланган. Кафедра жамоаси ва алохида тарзда ўқитувчи томонидан режага асосланиб бир қатор ишлар олиб борилади. Бажарилган маънавий маърифий ишларни қайд этиб бориш ва назорат қилиш учун махсус дафтар юритилади. Маънавият ва ахборот соатларини ўтилишини самарали ўтказилиши учун йил давомида ҳар хафтада бир марта биттадан масъул киши белгиланган ва рўйхатлари тузилган. Талабалар турар жойларида кафедра мудири бошчилигида, ходимлар ва талабаларга мураббийлик ишлари олиб борувчилар билан ТТЖда суҳбатлар ва учрашувлар олиб борилади.
Баркамол авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялашга қаратилган соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, касалликлар профилактикаси, оила муносабатлари каби мавзуларда тадбирлар ўтказилади. Заминимизда туғилиб, камол топган мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ва уларнинг бой маънавий меросни ёшларга етказиш мақсадида “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” мавзусида Имом ал-Бухорий, Имом Термизий,Абул-Муин Насафийнинг, Абу Мансур Мотуридий ва бошқа алломалар ҳаёти ва ижоди тўғрисида кафедрада давра сухбатлари ташкил этилади. Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида юртимиздаги тарихий обидалар, буюк аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳларга ташрифлар уюштирилади.
*
Бугун 15,03,2021 йил кафедрада ассистент С.М.Мирхамидова томонидан очиқ дарс ўтказилди
Зулфияхоним хаети ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Кафедра мудири томонидан 3-курс ОМХ талабаларига очиқ маъруза ўтказилди
Зулфияхоним хаети ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун бутун борлиққа бор тароватини кўз кўзлаб баҳор ташриф буюрди.баҳаорнинг илк куни мамлакатимизда адабиёт, шеърият, назм ва наво байрами, садоқат, дўстлик меҳнатсеварлик сингари инсоний туйғулар тантанасига ҳамоҳанг тарзда нишонланиши бежиз эмас. Чунки ушбу кун Зулфияхоним таввалуд топган кун. Зулфияхонимнинг бой Read More …
Kafedra xodimlari «Shuhrat» medali bilan taqdirlandilar
“Зулфияхоним қизлари” мавзусидаги маданий-маърифий кечамизга таклиф этамиз

Ҳурматли ва қадрли устозлар! Сизларни Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган “Зулфияхоним қизлари” мавзусидаги маданий-маърифий кечамизга таклиф этамиз. Тадбир 2021 йилнинг 1-март куни соат 9 00 да Тошкент тиббиёт академиясининг “Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш” Read More …