Жамоатсаломатлиги, соғлиқни сақлашниташкилэтишва бошқариш кафедраси ходимларининг баҳорий қувонч улашиш мақсадида 1.03.2018 йил. “Улуғ инсон- менинг устозим” мақсадида қилинган ташрифи Али ибн Абу Толибнинг шундай сўзлари бор: “Ўқишни билсангиз, ҳар бир инсон бир китобдир”. Мана шу китобнинг қалбига Read More …
Bo'lim: Маънавий ишлар
Кафедрада маънавият ва маърифат ишларига маъсул доцент Умаров Ботир Ахмадалиевич
Кафедрамизда 2019-2020 ўқув йили учун кафедранинг ҳамда профессор ўқитувчиларнинг, гурух мураббийларининг иш режаси тузилди ва тасдиқланди.
Кафедрамизда маънавият ва маърифат хонаси мавжуд. Кафедранинг маънавият хонаси, кириш жойлари, йўлаклари, баннерлар билан жиҳозланган. Кафедра жамоаси ва алохида тарзда ўқитувчи томонидан режага асосланиб бир қатор ишлар олиб борилади. Бажарилган маънавий маърифий ишларни қайд этиб бориш ва назорат қилиш учун махсус дафтар юритилади. Маънавият ва ахборот соатларини ўтилишини самарали ўтказилиши учун йил давомида ҳар хафтада бир марта биттадан масъул киши белгиланган ва рўйхатлари тузилган. Талабалар турар жойларида кафедра мудири бошчилигида, ходимлар ва талабаларга мураббийлик ишлари олиб борувчилар билан ТТЖда суҳбатлар ва учрашувлар олиб борилади.
Баркамол авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялашга қаратилган соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, касалликлар профилактикаси, оила муносабатлари каби мавзуларда тадбирлар ўтказилади. Заминимизда туғилиб, камол топган мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ва уларнинг бой маънавий меросни ёшларга етказиш мақсадида “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” мавзусида Имом ал-Бухорий, Имом Термизий,Абул-Муин Насафийнинг, Абу Мансур Мотуридий ва бошқа алломалар ҳаёти ва ижоди тўғрисида кафедрада давра сухбатлари ташкил этилади. Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида юртимиздаги тарихий обидалар, буюк аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳларга ташрифлар уюштирилади.
“Келинг ватанимизга қанот бўлайлик” мавзусида тадбирлар ўтказилди

Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасида 24.01.2018 йил кафедра профессор-ўқитувчилари 2-курс ОМҲ факультети талабалари билан биргаликда “Келинг ватанимизга қанот бўлайлик” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Тадбирни кафедра доценти Рахмонов Т.О. очиб бердилар. Тадбирда 204-гуруҳ талабалари Ахмаджонова Гулҳаё “Инновация” мавзусида, Read More …
«Келинг ватанимизга қанот бўлайлик» мавзуларида бўлиб ўтадиган тадбирга таклиф қиламиз
ЭЪЛОН! Сизларни Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасида 2018-йил 24-январ соат 11:30 да 204-гурух мураббийи Мирхамидова С.М. ва гурух талабалари билан биргаликда ташкиллаштирилган «Келинг ватанимизга қанот бўлайлик» мавзуларида бўлиб ўтадиган тадбирга таклиф қиламиз. Тадбир 2-ўқув биносининг маърузалар Read More …
“1-СОН МЕХР-МУРУВВАТ НОГИРОНЛАР УЙИ” га ташриф

Январ ойининг 23.01.2018 йил санасида ОМХ факультети 204 гурух талабалари ва гурух мураббийи Мирхамидова С.М. билан биргаликда “1-СОН МЕХР-МУРУВВАТ НОГИРОНЛАР УЙИ” га ташриф буюришди. Ногиронлар уйи 4 – 18 ёшгача болаларга 245 жойга мулжаланган экан, лейкин хозирги вакта 300 дан ортик бола истикомат Read More …
“Билимлар-мўтабар китоблардадир” мавзусида тадбир ўтказилди

Тошкент тиббиёт академияси ОМХ факультети Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасида 2 курс, 204 гуруҳ талабалари билан биргаликда гурух мураббийи Мирхамидова С.М. бошчилигида “Билимлар-мўтабар китоблардадир” мавзусида тадбир ўтказилди. Қатнашдилар: каф. мудири проф. Рустамова Х.Е, доцентлар Рахманов Т.О., Умаров Read More …
Барҳаёт сиймолар…

13 декабрда Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси томонидан таниқли олим, ташкилотчи, ушбу кафедранинг собиқ мудири, т.ф.д., профессор Башир Хикматуллаевич Магзумовнинг 100 йиллигига бағишланган тадбир ўтқазилди. Ушбу тадбирда Магзумов Б.Х. нинг якинлари, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, Жамоат Read More …
БАШИР ХИКМАТУЛЛАЕВИЧ МАГЗУМОВ нинг 100 йиллик хотираларига бағишланган тадбир
ЭЪЛОН! Сизларни Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси 2017-йил 13 – декабр соат 14:00 да БАШИР ХИКМАТУЛЛАЕВИЧ МАГЗУМОВ нинг 100 йиллик хотираларига бағишланган тадбирга таклиф қилади. Тадбир ТТА 5 – ТТЖ биносининг ректорат маърузалар залида ўтказилади.