Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси, Халқаро дастурлар бўйича Питтсбург университети проректори ва ТТА талабалари билан учрашуви БАЁННОМАСИ

Питтсбург Университетининг етакчи профессорлари томонидан Тошкент тиббиёт академияси учун COVID-19га бағишланган интеграл маъруза тақдим этилди. Ушбу тадбир ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш хамда Неврология кафедралари ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Халқаро дастурлар бўйича соғлиқни сақлаш мутахасисси Питтсбург университети проректор доцент Маргарет МакДоналд томонидан тайёрланган “АҚШ ва Питтсбург университетида COVID-19” мавзусида маъруза ўқиб эшитирилди.

Маъруза давомида АҚШда COVID-19 қарши курашни ташкил этиш, вирусни ўрганишда илмий ёндашув, хамда АҚШнинг айрим штатлари ва университетларида амалга оширилган самарали чора -тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Маъруза давомида кафедра профессор-ўқитувчилари ва  ТТА си барча қатнашган талабалари учун бу мавзу қизиқарли ва долзарлиги, шу билан бирга олиб борилаётган ишлар тўғрисида сухбат давомли,қизиқарли тарзда олиб борилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва керакли жавоб олишди.

COVID-19  мавзусида сўз бошланар экан бу мавзу барчамиз учун қизиқрли ва саволларга бой бўлганлиги сабабли, ҳамда маъруза давомида вакциналарни қўллаш кераклиги,шахсий гигиена қоидаларга риоя қилиниши зарур эканлиги такидлаб ўтилди. Бу мавзуда саволар,фикир мулохазалар кўп бўлганлиги сабабли яна бир бора қайта COVID-19 тегишли бўлган қизиқарли йиғилиш ўтгазилиши режалаштириб олинди.

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.